16:32 / 29.11.2017
6 968

Афғонистон президенти 4 декабрь куни Ўзбекистонга ташриф буюради

Афғонистон президенти 4 декабрь куни Ўзбекистонга ташриф буюради
Афғонистон президенти Ашраф Ғаний Ўзбекистонга расмий ташриф билан 4 декабрь куни келади. Бу ҳақда Афғонистоннинг республикадаги элчихонаси хабарига таяниб Кун.уз нашри ёзмоқда.

Элчихона маълумотларига кўра, ташриф доирасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилмоқда.

29 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатга амалий ташриф билан келган Афғонистон Ислом Республикаси президентининг иқтисодий масалалар бўйича катта маслаҳатчиси Ҳумоюн Қаюмий ва президентнинг МДҲ мамлакатлари ва Россия билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича махсус вакили Муҳаммад Шокир Коргарни қабул қилди.

Музокараларда олий даражада бўлажак Ўзбекистон-Афғонистон учрашувига тайёргарлик кўришнинг амалий масалалари, хусусан икки томонлама ҳужжатлар лойиҳалари муҳокама қилинди, деб хабар берган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Афғонистон президенти 4 декабрь куни Ўзбекистонга ташриф буюради