20:59 / 28.12.2017
12 309

Рамазон ҳайит ва Қурбон ҳайит байрамларига ҳам қўшимча 3 кунлик дам олиш кунлари белгиланади

Рамазон ҳайит ва Қурбон ҳайит байрамларига ҳам қўшимча 3 кунлик дам олиш кунлари белгиланади
2018 йилда 2 январь – сешанба, 20 март – сешанба, 31 август – жума кунлари қўшимча дам олиш кунлари этиб белгиланди. Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Расмий саналарни байрам қилиш даврида қўшимча дам олиш кунларини белгилаш ва 2018 йилда дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармонида келтирилган.

Фармонга мувофиқ, 2018 йилда қуйидаги дам олиш кунлари кўчирилди:

6 январь - шанбадан 3 январь - чоршанбага;
17 март - шанбадан 19 март - душанбага;
24 март - шанбадан 22 март - пайшанбага;
25 август - шанбадан 23 август - пайшанбага;
26 август - якшанбадан 24 август - жумага;
8 сентябрь - шанбадан 3 сентябрь - душанбага;
15 сентябрь - шанбадан 4 сентябрь - сешанбага;
29 декабрь - шанбадан 31 декабрь - душанбага.

Президент матбуот хизмати Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Фармонига шарҳ берди.

Ўзбекистон Республикасида аҳолининг яшаш фаровонлиги ва турмуш даражасини кўтариш, ходимларнинг меҳнат қилиши ва дам олишига қулай шароитларни яратиш, уларнинг юқори ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлаш, ҳар томонлама ички туризм ва оилавий дам олишни ривожлантирилиши ҳисобига мамлакатимизнинг тарихий-маданий бойлиги, унинг ноёб табиий ресурслари билан чуқур танишиш учун фуқароларга имкониятларни кенгайтирилиши бўйича изчил чоралар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Фармони давлат байрамлари даврида, қонунчиликда белгиланган дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларида фуқароларга тўлиқ ва фойдали дам олиш учун қўшимча шароитларнинг яратилишини таъминлашга қаратилган.

Шу мақсадда 2018 йилда Янги йил, Наврўз ва Мустақиллик куни давлат байрамларига тўғри келган қўшимча ишланмайдиган кунлар қонунчиликда белгиланмоқда, шунингдек айрим дам олиш кунларини ушбу байрам саналарига яқин бўлган иш кунларига кўчирилиши амалга оширилмоқда.

Натижада, 2018 йилда байрам кунларида узлуксиз дам олиш давомийлиги қўшимча ишламайдиган кунларни белгилаш ва айрим дам олиш кунларни кўчириш орқали таъминланади:

Янги йилга – 5 календарь куни (2017 йил 30 ва 31 декабрь – календарь бўйича дам олиш кунлари, 2018 йил 1 январь – ишламайдиган байрам куни, 2018 йил 2 январь – қўшимча ишламайдиган кун, 2018 йил 3 январь – 6 январдан кўчирилган дам олиш куни);

Наврўз байрамига – 5 календарь куни (18 март – календарь бўйича дам олиш куни, 19 март – 17 мартдан кўчирилган дам олиш куни, 20 март – қўшимча дам олиш куни, 2018 йил 21 март - ишламайдиган байрам куни, 22 март –
24 мартдан кўчирилган дам олиш куни);

Мустақиллик кунига – 5 календарь куни (2018 йил 31 август – қўшимча ишламайдиган кун, 2018 йил 1 сентябрь – ишламайдиган байрам куни, 2 сентябрь – календарь бўйича дам олиш куни, 3 – сентябрь 15 сентябрь шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни, 4 сентябрь – 8 сентябрдан кўчирилган дам олиш куни).

Янги йил, Наврўз ва Мустақиллик куни байрам кунларига қўшимча ишланмайдиган кунлар белгиланиши меҳнат таътили давомийлиги уч иш кунига қисқарилиши ҳисобига қопланиши кўзда тутилмоқда. Бунда:

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 134-моддасида белгиланган меҳнат таътилининг энг кам давомийлиги (15 иш кунлари);

Давлат байрамларига тўғри келган, белгиланган меҳнат таътилининг қўшимча ишланмайдиган кунларини қўшиш йўли билан ходимга йиллик меҳнат таътили давомийлигига берилиши лозим бўлган тўловлар миқдори сақланиши таъминланади.

Бундан ташқари, халқимизнинг маънавий ҳаётида олийжаноблик, миннатдорчилик, эзгулик, раҳмдиллик, ҳамжиҳатлик фазилатлари белгиланишида муқаддас Қурбон ҳайит ва Рамазон ҳайит байрамларининг муҳимлиги ва аҳамиятини инобатга олган ҳолда, миллий-маънавий қадриятларимизни юксалтириш ва сақлаб қолиш мақсадида 2018 йилдан бошлаб айрим дам олиш кунларини байрам кунларига яқин бўлган иш кунларига кўчириш ҳисобига узлуксиз уч кунлик дам олиш кунлари белгиланиши кўзда тутилмоқда.

Ходимлар томонидан Фармон билан белгиланган узлуксиз дам олиш кунларидан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида оилавий дам олишни ташкил қилиш чоралари амалга оширилиши, шу жумладан ички туризм маршрутларини шакллантириш ва юртимизнинг тарихий-маданий марказларига ташриф буюришни, республика пансионат ва дам олиш уйларида узайтирилган дам олиш кунларни ўтказиш истагини билдирган ходимлар, уларнинг оила аъзоларига меҳмонхона ва транспорт хизматларига чегирмалар тизимини жорий қилиш кўзда тутилмоқда.

Бунда Меҳнат кодексининг 131-моддасида белгиланган байрам (ишланмайдиган) кунларига тўғри келган ҳафта кунларининг ўзгаришини инобатга олган ҳолда байрам саналари билан боғлиқ бўлган дам олиш кунларини узлуксиз ва самарали фойдаланиш мақсадида шу кундан эътиборан айрим дам олиш кунларини байрам кунларига тўғри келган яқин иш кунларига кўчириш бўйича ҳар йили белгиланадиган саналарни кўчириш тартиби, шунингдек иш вақтининг Календарини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашда турли иш режимларига иш кунлари ва соатларининг сони белгиланиши билан жорий қилинмоқда.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Рамазон ҳайит ва Қурбон ҳайит байрамларига ҳам қўшимча 3 кунлик дам олиш кунлари белгиланади