Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 10—11 январь кунлари Тожикистонга ишчи ташриф билан боради. Бу ҳақда Тожикистон ОАВларига таяниб, UzDaily хабар берди.
Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ҳамда бош вазир Қоҳир Расулзода билан музокара ўтказади.
Музокаралар давомида томонлар Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега уюштириши кутилаётган расмий ташрифини ташкиллаштириш масалаларини муҳокама қилади. Шавкат Мирзиёев Душанбега баҳор фаслининг бошида ташриф буюриши кутилмоқда.
Ўзбекистон ва Тожикистон делегацияси икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик, шунингдек, давлат чегарасининг баҳсли ҳудудларини демаркация ва делимитация қилиш ишларини жадаллаштириш масалаларини кўриб чиқади.
Манба: Daryo.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда