Кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилган 2018 йилги Давлат дастури лойиҳасида мамлакатнинг ташқи сиёсатини такомиллаштириш масалаларига алоҳида урғу берилган, деб хабар беради Sof.uz нашри.
Хусусан, қатор хорижий давлатларда Ўзбекистоннинг элчихоналарини очиш ва ҳозирда фаолият юритаётган дипломатик ваколатхоналарни кенгайтириш режалаштирилмоқда. Екатеринбург, Владивосток, Қозон, Ростов-Дон, Олмаота шаҳарларида Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари очилади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги ва хорижий давлатлардаги элчихоналар фаолиятини комплекс равишда такомиллаштириш кўзда тутилмоқда.
Шунингдек, хориждаги Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш тизими, хусусан уларга консуллик хизмати кўрсатилиши ва юридик жиҳатдан қўллаб-қувватланиши масалалари қайта кўриб чиқилади. Ўзбекистон фуқароларига хорижда ишлаш учун рухсатнома бериш тартиби бекор қилиниши кутилмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда