Ўзбекистондаги ҳарбий унвонлар кетма-кетлиги қандай эканлигини биласизми? Адлия вазирлигининг Телеграм мессенжеридаги канали ушбу масалага ойдинлик киритди.
Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисидаги Қонунга асосан, Қуролли Кучлардаги олий ҳарбий унвон армия генерали бўлиб, бу унвон (уруш даврида) Қуролли Кучларининг Олий Бош қўмондонига, шунингдек, мудофаа вазирига берилади.
Юридик ёки тиббий йўналишдаги ҳарбий ҳисобдаги ихтисосликка эга бўлган ҳарбий хизматчи ва ҳарбий хизматга мажбурнинг ҳарбий унвонига тегишинча «адлия» ёки «тиббий хизмат» сўзлари қўшилади.
Резервдаги, захирадаги ёки истеъфодаги фуқароларнинг ҳарбий унвонига тегишинча «резервдаги», «захирадаги» ёки «истеъфодаги» деган сўзлар қўшилади.
P.S. Ўзбекистонда армияси асосан қуруқликдаги қўшинлардан иборат. Тинчлик даврида энг олий унвон генераллик унвони ҳисобланади. Шунингдек, Амударёда Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати давлат чегарасини қўриқлаш қўмитасига бўйсунувчи ҳарбий-дарё кучлари бор. Унда Ўзбекистонда олий оифцерлик таркиби — адмираллик унвонлари назарда тутилмаган.
Адлия вазирлигининг Телеграм мессенжеридаги @huquqiyaxborot каналидан. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар