Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш юзасидан йиғилиш ўтказди

  • 17-01-2018, 15:59
  • 1 938
  • Ўзбекистон
  • Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш юзасидан йиғилиш ўтказди
    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 17 январь куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш борасида амалга оширилаётган тайёргарлик ишларига бағишланган йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати хабар бермоқда.

    Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султонов ҳам иштирок этган.

    Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 27 ноябрь куни “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолаган эди.

    » » Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш юзасидан йиғилиш ўтказди