
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Милош Земанга унинг Чехия Республикаси Президенти лавозимига қайта сайлангани муносабати билан табрик йўллади. Бу ҳақда «Президент матбуот хизмати»га таяниб Кун.уз хабар берди.
«Шавкат Мирзиёев Милош Земанга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва давлат раҳбари сифатидаги маъсулиятли фаолиятига муваффақиятлар, Чехия халқига эса тинчлик ва тараққиёт тилади», дейилган хабарга.
Чехияда 27 январда якунланган президент сайловларида Чехиянинг амалдаги президенти Милош Земан ғолиб бўлди ва иккинчи муддатга сайланди. Земан 52,94 фоиз овоз тўплаган, унинг асосий рақиби – Чехия фанлар академиясининг собиқ раҳбари Иржи Драгошга 45,07 фоиз овоз берилган. Сайловлардаги давомат 66,17 фоизни ташкил қилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар