17:11 / 28.01.2018
5 299

Наманган шаҳрида ноқонуний чиқиндихоналарни аниқлашга қаратилган рейдлар ўтказилмоқда

Наманган шаҳрида ноқонуний чиқиндихоналарни аниқлашга қаратилган рейдлар ўтказилмоқда
Ишчи гуруҳ томонидан Наманган шаҳрида белгиланмаган жойларга чиқинди ташлашнинг олдини олиш, ноқонуний чиқиндихоналарни аниқлашга қаратилган рейдлар ўтказилмоқда. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

Бошқарманинг Наманган шаҳрига бириктирилган давлат инспекторлари томонидан жорий йил январь ойида ўтказилган рейдлар мобайнида жами 19 та ҳолат аниқланди. 7 нафар фуқарога маъмурий баённома расмийлаштирилди, 12 нафар фуқаро вояга етмаганлиги учун огоҳлантириш хати берилди.

Жумладан, тадбирлар давомида шаҳардаги «Янгиобод» ва «Мажнунтол» МФЙ да яшовчи икки фуқаро хонадонларида тўпланиб қолган маиший чиқиндиларни автомобилларида олиб келиб, марказий Навоий кўчасига ташлаётгани маълум бўлди.

Уларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, тегишли тартибда жаримага тортилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Наманган шаҳрида ноқонуний чиқиндихоналарни аниқлашга қаратилган рейдлар ўтказилмоқда