
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги ПФ-5350-сон фармонига мувофиқ, Шерматов Шерзод Хотамович бошқа ишга ўтгани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи лавозимидан озод этилди.
Шерзод Шерматов Инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари лавозимига тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги ПФ-5351 сонли фармонига мувофиқ, Ахмедхаджаев Азим Исраилович Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимига тасдиқланди, шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар