Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 21 февраль куни импорт ҳажмини қисқартириш ва маҳаллийлаштирилган маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш ишлари таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказди.
«Ўзбекистон 24» телеканалининг «Ахборот 24» дастури репортажидан маълум бўлишича, Президент Бухоро вилояти мисолида экспорт кўрсаткичларини ошириш бўйича таклифларни ўртага ташлаган. Бунда у Бирлашган Араб Амирликлари (БАА)ни намуна қилиб келтирган.
Бухорога ташрифим вақтида айтдим — 50 минг гектар майдонга гидропоника усулида сабзавот экайлик. Ана шунда экспорт ҳам бўлади. Менга янги-янги таклифлар керак. 2 миллион гектар ер турибди. Энг асосийси, Бухоронинг суви бор.
Мана, БААни олайлик — сувни чучуклаштирадиган воситаларни ишлатиб, жаннат қилиб юборган. Агар гидропоника усулида иссиқхоналар ташкил этсак, Бухоронинг ҳозирги кундаги бутун даромади бир томон, бу иссиқхоналардан тушадиган даромади бир томон бўлади.
Тўғри, бу оғир иш. Бухорода битта ҳам корхона йўқ. Бу ҳолда у ердаги одамларни қандай боқамиз? Уларни бутун умр пахта етиштиришга ўргатдик, шундан бошқа ҳеч балога ўргатмадик.

Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти
Маълумот учун, гидропоника усулида мева-сабзавот етиштиришда тупроқ ва гўнгдан умуман фойдаланилмайди, минерал ўғитларнинг самарадорлиги юқори бўлади, сув 60—70 фоизгача иқтисод қилинади.
Мутахассисларнинг қайд этишича, гидропоника усулида ишлайдиган иссиқхоналардаги ҳосилдорлик оддий иссиқхоналардагига нисбатан 2—2,5 баробарга кўп бўлади. Зангиота, Қибрай, Юқори Чирчиқ туманларида шундай иссиқхоналар ташкил этилиши ҳақида хабарлар берилган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин