Ўзбекистонликлар Наврўз байрами арафасида 5 кун, март ойида эса жами 12 кун дам олади. Бу ҳақда «ЎзА»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.
Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 28 декабрдаги «2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, Наврўз байрами арафасида ўзбекистонликлар 18, 19, 20, 21, 22 март кунлари дам олади.
Президентнинг бу фармони билан қўшимча дам олиш кунлари берилган ва баъзи дам олиш кунлари кўчирилган эди. Яъни, 20 март қўшимча дам олиш куни сифатида берилиб, 17 март (шанба) 19 март (душанба)га, 24 март (шанба) 22 март (пайшанба)га кўчирилган эди.
Дам олиш кунларининг берилишида фуқароларнинг расмий саналарни нишонлаш даврида тўлиқ дам олиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш ва байрам кунларидан оқилона фойдаланиш, шунингдек, ички туризмни янада ривожлантириш мақсад қилинган.
Шунга мувофиқ, ўзбекистонликлар 8 март байрамини ҳам ҳисобга олганда 12 кун дам олади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг ушбу фармони билан мамлакат фуқаролари Янги йилда 5 кун дам олган бўлса, Мустақиллик байрами муносабати билан ҳам шундай дам олишлар гувоҳи бўлади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»