
Йўл таъмири ва қурилиши бўйича ягона техник сиёсатни олиб бориш мақсадида йўл хўжалиги техникаларини марказлаштирилган тарзда Хитойнинг Ўзбекистондаги UzXCMG қўшма корхонаси ҳаммуассиси ҳисобланган Xuzhou Construction Machinery Group Cо Ltd. компанияси билан тўғридан-тўғри шартномалар асосида харид қилинмоқда. Бу эса Республикадаги йўл хўжалиги корхоналари томонидан фойдаланиладиган техникаларнинг таъмирида юзага келадиган ортиқча харажатларни қисқартириш имконини ҳам беради.

Бугунги кунда йўл қурилиши ва таъмирида ишлатиладиган 100 дан ортиқ техника харид қилинди. Улар орасида қуйидагиларни санаш мумкин:
- ҳар хил русумдаги зичлагичлар;
- турли русумдаги йўл фрезалари;
- автогрейдерлар;
- асфальт ётқизгичлар;
- асфальт-бетон ишлаб чиқариш заводлари;
- замонавий экскаваторлар.
Айни пайтда мазкур техникалар Автомобиль йўллари давлат қўмитаси таркибидаги «Автойўлтаъминот» унитар корхонаси томонидан олиб келиниб, республикадаги янги ташкил этилган, йўл қурилишига ихтисослаштирилган корхоналарга тарқатилмоқда. 2018 йилнинг биринчи ярми давомида яна шунча техника олиб келинади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар