Ўзбекистон ҳукумати томонидан бу йилги 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказиладиган тантаналарга катта тайёргарлик кўрилмоқда. Аёллар байрамини муносиб тарзда ўтказиш, тантанани энг юқори савияда ташкил этиш учун профессионал жамоа бир неча кундан буён иш олиб бормоқда деб ёзади Қалампир нашри.
Ўтган йили, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан аёллар байрамини қуруқ концерт кўринишида эмас, балки дастурхон атрофида, бир пиёла чой билан нишонлаш амалиётига қўл урилди. Ўтган йили байрам Тошкентдаги "Наврўз" тантаналар саройида ўтказилган эди.
Бу йилги маросим эса Тошкентдаги "Ўзэкспомарказ" кўргазмалар мажмуаси павильонларидан бирида бўлиб ўтади. Бу ҳақда “Qalampir.uz”нинг ҳукуматдаги манбаси маълум қилди.
Маросимга давлат ва жамият ҳаётида муҳим ўрин тутган, кўплаб ютуқлари билан илф-фан, маданият, санъат, спорт ва бошқа кўплаб соҳалар ривожига ҳисса қўшиб келаётган хотин-қизлар таклиф этилган.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, нутқ сўзлаши кутилмоқда.
Тадбирдан батафсил репортаж яқин соатларда тақдим этилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди