10:15 / 24.03.2018
5 031

Энди 1 апрелдан хорижий валютани нақд шаклда ечиб олиш мумкин

Энди 1 апрелдан хорижий валютани нақд шаклда ечиб олиш мумкин
Ўзбекистон Республикаси президенти «Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Қарорга кўра 2018 йил 1 июлдан тижорат банклари:

дастлабки рухсатларсиз ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатларсиз мижозларга бевосита хизмат кўрсатиш ҳудудига тўсқинликсиз кириш;

мижозларни дастлабки қабул қилиш маъмурият ходимларидан кўрсатилаётган банк хизматлари тўғрисида дастлабки маслаҳатларни олиш;

кредит (микроқарз) бериш тўғрисидаги қарорни қабул қилишнинг босқичма-босқич жараёнини ва кредит (микроқарз) бериш тўғрисида хабардор қилиш ёки уни беришни асосли рад этиш тартибини кўрсатган ҳолда кредит буюртмаларини шаффофлик асосида рўйхатдан ўтказиш ва кўриб чиқиш учун шароитларни яратиши зарур.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки:

а) 2018 йил 1 апрелга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жисмоний шахслар томонидан халқаро тўлов карталарига сотиб олинган хорижий валютани тижорат банклари томонидан белгиланган лимитлар доирасида нақд шаклда ечиб олиш механизмини жорий этади;

б) 2018 йил 1 апрелга қадар тижорат банклари билан биргаликда хорижий валютанинг олди-сотди операцияларини амалга ошириш ва халқаро тўлов карталаридан пул маблағларини хорижий ва миллий валютадаги муддатли омонатларга ўтказишни таъминловчи жисмоний шахсларнинг ҳисобварақларини масофадан туриб бошқариш тизимини жорий этади;

в) 2018 йил 1 майга қадар:

Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатлар амалга оширилишида тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

тижорат банкларига микроқарзлар ажратиш ҳуқуқи берилишини назарда тутувчи қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;

банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари кредит ташкилотлари томонидан бузилган тақдирда уларга нисбатан Марказий банк томонидан санкциялар қўлланилиши юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қўшимчалар киритади;

потенциал қарз олувчининг кредитга лаёқатлилик даражасини баҳолаш ҳамда жисмоний шахсларга ва кичик тадбиркорлик субъектларига кредитлар (микроқарзлар) ажратиш муддатларини қисқартириш имконини берувчи тижорат банклари томонидан ўз скоринг моделини яратиш имконига эга бўлган кредит бюросида скоринг моделини мавжудлиги бўйича талаб ўрнатилишини назарда тутувчи низомни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

г) 2018 йил 1 июлга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан биргаликда банклар – маҳаллий ва халқаро банк карталари бўйича ҳисоб-китоблар иштирокчилари ўртасида ахборот ва технологик ўзаро муносабатларни таъминловчи ҳамда асосий вазифалари қуйидагилар этиб белгиланган Миллий банк процессинг марказини яратиш Концепциясини ишлаб чиқади:

транзакцияларнинг хавфсиз ва узлуксиз амалга оширилишини таъминловчи миллий чакана тўлов тизимини тузиш ва ривожлантириш;

қулай тўлов хизматларини яратиш ва ривожлантириш;

нақд пулсиз тўловларни амалга оширишда инновацион маҳсулотларни, шу жумладан бевосита мулоқотсиз ва мобиль технологияларни ривожлантириш ҳамда илгари суриш;

бевосита мулоқотсиз ва мобиль технологияларни, биринчи навбатда, ижтимоий-маиший хизмат кўрсатиш, транспорт, савдо, умумий овқатланиш соҳаларида, айниқса, ҳудудларда жорий этиш;

халқаро тўлов тизимлари билан ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;

д) 2018 йил 1 июлга қадар Ўзбекистон банклари ассоциацияси ва тижорат банклари билан биргаликда норезидентларнинг тўлов карталари барча тўлов терминаллари тармоғи орқали қабул қилинишини таъминловчи маҳаллий тўлов тизимларини асосий халқаро тўлов тизимлари билан интеграциялаш жараёнини тугаллайди;

е) 2018 йил 1 ноябрга қадар тижорат банклари билан биргаликда туристлар кўпроқ борадиган жойларда куну-тун режимда ишловчи автоматлаштирилган валюта айирбошлаш шохобчалари ташкил этилишини таъминлайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Энди 1 апрелдан хорижий валютани нақд шаклда ечиб олиш мумкин