20:50 / 24.03.2018
5 327

Президент виртуал қабулхонасига келиб тушган аризаларни вақтида кўриб чиқмаган органлар

Президент виртуал қабулхонасига келиб тушган аризаларни вақтида кўриб чиқмаган органлар
Ўзбекистон Президентининг Виртуал ҳамда Халқ қабулхоналари орқали вазирлик ва идораларга 2017 йилда 372,1 минг мурожаат келиб тушган. Мазкур мурожаатнинг 1462 таси белгиланган муддати бузилган ҳолда кўриб чиқилган. Бу ҳақида Вазирлар Маҳкамасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари бўйича ўтказилган мажлисда маълум қилинди, деб хабар берди ЎзА.

Муддат бузилишлар – Маданият вазирлигида – 539 та, «Ўзбекэнерго» компаниясида – 338 та, «Ергеодезкадастр» қўмитасида – 183 та, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигида – 136 тани ташкил этган.

Маҳаллий ижро ҳокимияти органларида Ўзбекистон Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналаридан келиб тушган 30,4 минг мурожаатнинг белгиланган муддатлари бузилган ҳолда кўриб чиқилгани аниқланган.

Муддат бузилиш ҳолатлари Фарғона вилояти ҳокимлигида 9,8 минг, Андижон вилояти ҳокимлигида 6,5 мингтани ташкил этади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Президент виртуал қабулхонасига келиб тушган аризаларни вақтида кўриб чиқмаган органлар