00:06 / 13.04.2018
4 926

Беларуслик видеоблогердан Ўзбекистон ҳақида лавҳа: Тошкент ва Бойсун (видео)

Беларуслик видеоблогердан Ўзбекистон ҳақида лавҳа: Тошкент ва Бойсун (видео)
Беларуслик таниқли саёҳатчи ва видеоблогер Влад Мага автостоп билан Ўзбекистонга келгани ва бу ҳақда видеолавҳа тайёрлагани ҳақида аввал хабар берган эдик.

Биринчи видеолавҳасида у Ўзбекистонгача бир тийинсиз ва тайинли режасиз қандай йўл босиб келгани, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида бўлганини ҳикоя қилган, лавҳаси сўнгида уни самарқандлик интернет фойдаланувчилари Тошкент шаҳрига кузатиб қўйишгани ҳақида ҳикоя қилинган эди.

Влад Мага Ўзбекистонга саёҳати ҳақида ҳикоя қилувчи лавҳасининг иккинчи қисмини ўзининг Youtube каналида эълон қилди.

Унда видеоблогерни Troll.uz асосчиси Умид Ғафуров кутиб олгани, Влад Мага MY5 телеканали эфирида қатнашгани, Тошкентнинг Чорсу бозорини айлангани, сотувчилар билан суҳбатлашгани ҳикоя қилинади.

У Тошкентдан Сурхондарёга йўл олади ва унга Музаффар Юсупов ҳамроҳлик қилади. Сурхондарёда у Бойсун туманидаги Юқори Мачай ва Пастки Мачай қишлоқларида бўлади, тоғ қишлоғининг баҳорий манзарасидан ҳайратга тушади. Қишлоқда жойлашган коллежга ҳам кириб кўради. Одамлар билан суҳбатлашади.

Лавҳаси сўнгида у Тожикистон сари йўл олар экан, ўз ўқувчиларини ўзбек халқининг меҳмондўстлиги ва яшаш тарзи билан имкон қадар таништиришга муваффақ бўлганини таъкидлаб, бу ерга келиб барчасини ўз кўзлари билан кўришга чорлайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Беларуслик видеоблогердан Ўзбекистон ҳақида лавҳа: Тошкент ва Бойсун (видео)