14:22 / 03.05.2018
5 215

Иккинчи уруш қатнашчилари ва ногиронларини рағбатлантириш тадбирлари давом эттирилмоқда

Иккинчи уруш қатнашчилари ва ногиронларини рағбатлантириш тадбирлари давом эттирилмоқда
Хотир-абадий, жасорат –мангу !

Ўтганларни хотирлаш, уларнинг руҳини шод этиш, кексаларни эъзозлаш халқимизга хос юксак фазилатдир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил

16 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармонига кўра, мамлакатимизда 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва Қадрлаш куни ўтказилиши, шунингдек, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганларнинг хотирасини абадийлаштириш, бугун ҳам сафларимизда туриб Ватан шаънини юксалтиришга, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийларни эъзозлаш ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 73 йиллиги нишонланиши муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларни моддий рағбатлантирилиб келинмоқда.

Мазкур тадбирлар жойлардаги тегишли идора, мутасадди ташкилот
ва вазирликлар томонидан ҳам амалга ошириляпти.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бошланган меҳр-оқибат, бағрикенглик ва умуминсонийликка қаратилган хайрия тадбирлари Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органлари иштирокида
ҳам давом эттирилмоқда.

Хусусан, Президентимизнинг кўрсатмасига асосан уруш қатнашчилари ва ногиронлари яшаб келаётган хонадонларидаги электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви истеъмоли учун 300 минг сўмлик тўловларини амалга ошириш имконини берувчи гувоҳномалар топширилиши белгиланган.

Мазкур ҳужжат Бюронинг жойлардаги бўлимларига тақдим этилиши биланоқ тегишли тўловлар дарҳол амалга оширилади.
Давлатимиз томонидан ажратилаётган ушбу маблағлар Республикамиз-даги деярли 1173 нафар уруш қатнашчилари ва ногиронларининг хонадонларига бориб, уларнинг оила аъзолари даврасида топширилмоқда.





Бош прокуратура ҳузуридаги
Мажбурий ижро бюроси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Иккинчи уруш қатнашчилари ва ногиронларини рағбатлантириш тадбирлари давом эттирилмоқда