17:51 / 22.05.2018
3 843

Шавкат Мирзиёев октябрда Бельгияга ташриф буюради

Шавкат Мирзиёев октябрда Бельгияга ташриф буюради
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев бу йил Брюсселга ташриф буюришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси хабарига таяниб Кун нашри маълум қилмоқда.

Душанба куни Европа инвестиция банки вице-президенти Васил Худак Ўзбекистон ҳукуматида банкнинг республикадаги лойиҳалар учун дастлабки кредитларини ажратиш масаласини муҳокама қилди.

«Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувлар президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил октябрь ойида Брюсселга амалга ошириладиган ташрифи чоғида имзоланиши кутилмоқда», - дея таъкидлаб ўтишган қўмитадан.

Худакнинг сўзларига кўра, томонлар ушбу лойиҳаларнинг аниқ жиҳатлари бўйича бир қарорга келган.

Ўзбекистон ҳукумати Европа инвестиция банки билан ҳамкорликни Ўзбекистон иқтисодиётига Европа инвестициялари ва технологияларини жалб этиш учун қўшимча имконият деб билади.

Эслатиб ўтамиз, Европа инвестиция банки ва Ўзбекистон 2017 йил октябрь ойида мамлакатда банк фаолиятининг ҳуқуқий асосларини белгиловчи ҳадли битимни имзолаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев октябрда Бельгияга ташриф буюради