12:30 / 05.07.2018
4 483

Озарларнинг икки машҳур шоири – Ўзбекистонда!

Озарларнинг икки машҳур шоири – Ўзбекистонда!
Жорий йил 7 июль куни пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Озарбайжон халқининг таниқли икки шоири – Аждар Ўл (Əjdər Ol) ва Салим Бобулло ўғли билан ижодий учрашув бўлиб ўтади. Бу ҳақда сайтимизга Миллий кутубхона бош мутахассиси Жавлон Жовлиев хабар берди.

Маълумот учун, Жабиев Аждар Файзулла ўғли (Əjdər Ol) 1958 йилда туғилган. 1979 йилда Ганжа давлат педагогика институтини тамомлаган. Мактабда ўқитувчи, “Ишиқ” (Hyp) нашриётида мусаҳҳиҳ, кичик муҳаррир, “Шур” нашриётида бош муҳаррир бўлиб ишлаган. Ҳозирги вақтда молия вазирлиги матбуот хизмати бошлиғи. Шеър, ҳикоя, пьеса, бадиа жанрларида ижод қилади. Йигирмадан зиёд китоб муаллифи. Асарлари Туркияда, Эронда, Польшада нашр этилган.

Салим Бобулло ўғли эса ҳозирги Озарбайжон модерн шеъриятининг ёрқин вакилларидан бири, шоир, эссенавис. У 1972 йилда туғилган. Кўплаб шеър ва ҳикоялар муаллифи. Турк, рус, ўзбек, инглиз, гуржи шоирларининг асарларини таржима қилган. Бир қанча халқаро ва миллий мукофотлар совриндори. “Дунё адабиёти” журналининг Бош муҳаррири, Озарбайжон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси.
Учрашувда шоир ва ёзувчилар, адабиётшунос олимлар, шунингдек санъаткор ҳамда талаба ёшлар иштирок этиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, тадбир шу куни соат 15:00 да бошланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Озарларнинг икки машҳур шоири – Ўзбекистонда!