5 062
Жиноят, Жиноят-процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга муҳим ўзгартишлар киритилди
«Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун Президент томонидан имзоланди деб ёзади "Соф" нашри.
Қонун билан Жиноят кодексида белгиланган жавобгарликка тортиш муддатлари қисқартирилди.
Унга кўра, жиноят содир этилган кундан бошлаб қуйидаги муддатлар:
- ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этилган кундан бошлаб — икки йил (илгари уч йил);
- унча оғир бўлмаган жиноят содир этилган кундан бошлаб — тўрт йил (илгари беш йил);
- оғир жиноят содир этилган кундан бошлаб — саккиз йил (илгари ўн йил);
- ўта оғир жиноят содир этилган кундан бошлаб — ўн тўрт йил (илгари ўн беш йил) ўтган бўлса, шахс жавобгарликдан озод қилинади.
Шунингдек, агар ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноят содир этилган кундан бошлаб ўн йил, оғир ёки ўта оғир жиноят содир этилган кундан бошлаб йигирма беш йил ўтган бўлса, шахс жавобгарликка тортилиши мумкин эмаслиги белгиланди. Илгари бу муддатлар барча тоифадаги жиноятлар учун йигирма беш йил эди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди
Президентга темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди
Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео)
Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео)
Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар
Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган"
Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди
Роналду Мессидан узоқлашмоқда!