
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Бирлашган Араб Амирликларига учиб кетадиган йўловчиларни парвозга ўзлари билан олинган уй ҳайвонлари юк сифатида қабул қилиниши ҳақида огоҳлантириб ўтди.
“БАА ҳукумати талабига мувофиқ, уй ҳайвонларини (мушук ва итларни) Шаржа, Дубай шаҳарларига расмийлаштирилган юк ёки қўл юки сифатида олиб кириш тақиқланади. Бу талаблар бузилган ҳолатда Шаржа, Дубай шаҳарлари аэропортларига олиб келинган уй ҳайвонлари олиб қўйилади ва карантинга жойлаштирилади”, дейилади “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК матбуот хизмати берган ахборотда.
Манба: Kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар