07:01 / 29.08.2018
5 229

Ҳарбий разведкачиларимиз халқаро мусобақада "энг чидамли жамоа" сифатида эътироф этилди (видео)

Ҳарбий разведкачиларимиз халқаро мусобақада "энг чидамли жамоа" сифатида эътироф этилди (видео)
28 июлидан 9 августига қадар 2018 йилги “Халқаро армия ўйинлари” доирасида Россия Федерациясининг Новосибирск олий ҳарбий қўмондонлик билим юрти дала ўқув майдонида “Қўшин разведкаси аълочиси - 2018” мусобақаси бўлиб ўтди. Ушбу мусобақанинг қатнашчилари KUN.UZ таҳририяти меҳмони бўлди. Меҳмонларимиз мусобақада Ўзбекистон разведкачиларининг мураббийи Анзор Мейлиев ва “Мард ўғлон” мукофоти эгаси Беҳзод Ҳолйигитовлар бўлди.

Мусобақада Россия Федерацияси, Белоруссия, Қозоғистон, Арманистон, Ўзбекистон, Хитой, Зимбабве ва Суданнинг қўшин разведкачилари жамоалари ўзаро беллашишди. Филиппин ва Ҳиндистон вакиллари эса кузатувчи сифатида иштирок этишди.

Уларнинг айтишича, ҳакамлар томонидан энг чидамли жамоа сифатида бизнинг ҳарбийлар эътироф этилган.

Аввалроқ, 2017 йилнинг 10-17 октябрь кунлари Буюк Британиянинг Брэкон шаҳрида бўлиб ўтган “Кембрия патрули” халқаро мусобақасида Италия жамоаси билан бирга фахрли иккинчи ўринни қўлга киритишган.

Ўзбекистон ҳарбийлари ушбу мусобақада умумий ҳисобда 3-ўринни эгаллашди. Жамоа мусобақанинг 3-босқичида мутлоқ натижани қайд этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ҳарбий разведкачиларимиз халқаро мусобақада "энг чидамли жамоа" сифатида эътироф этилди (видео)