20:35 / 24.10.2018
5 162

Машҳур фуд-блогер Чиноз балиқлари, Жиззах сомсаси ҳамда дунёдаги энг ширин қовун ва тарвузлар ҳақида (фото)

Машҳур фуд-блогер Чиноз балиқлари, Жиззах сомсаси ҳамда дунёдаги энг ширин қовун ва тарвузлар ҳақида (фото)
Машҳур фуд-блогер Марк Уинс Ўзбекистон ҳақидаги навбатдаги видеосида Марказий Осиёдаги энг қадимий ва тарихий шаҳарлардан бири - Самарқандга йўл олаётганини маълум қилади. Йўлда у қовурилган балиқ мазасини татиб кўриш учун Чиноздаги ўзбек ошхоналаридан бирида тўхтайди. Марк Уинс балиқ тайёрлаш жараёнини бошидан охиригача кузатди ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали бу жараён билан бўлишди.

Фуд-блогерга қовурилган балиқ таъми жуда манзур бўлади, албатта. Умуман, Марк ўзбек миллий таомларини дунёдаги энг мазали ва ўзига хос ошхоналардан бири сифатида кашф этгани ва анчагача уларнинг таъмини унутмаслигини таъкидлаган.

Шундан сўнг у Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари ва оила аъзолари билан Ўзбекистоннинг хилма-хил қовунлари ҳамда тарвузлари мазасини татиб кўради ва уларни дунёдаги энг ширин қовун-тарвузлар сифатида эътироф этади.


Бундан ташқари, Марк Жиззах сомсаларини ҳам татиб кўриб, уларнинг мазасига юқори баҳо берганига гувоҳ бўлиш мумкин.

Марк Уинснинг Ўзбекистон ҳақидаги видео ва суратлари ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларида жуда катта тассурот қолдирган. Изоҳларда бу видеоларни кўриб, тезроқ Ўзбекистонга саёҳат қилиш истаги туғилгани, фуд-блогер намойиш қилаётган таомлар уларнинг иштаҳасини очаётганини ҳақида ёзишган. Яна бировлар эса Ўзбекистонда бўлгани, маҳаллий одамларнинг меҳмондўстлиги ва таомларнинг мазаси унутилмаслиги ва келгусида бу ерга яна саёҳат қилиш орзусида эканликларини таъкидлашган.

Дунёнинг таниқли фуд-блогерлардан бири Марк Уинс Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг қўллаб-қувватлаши остида Ўзбекистонга ташриф буюрган ва мамлакатимизнинг диққатга сазовор жойларида бўлган. Блогер гастрономик туризмни тарғиб қилиши билан танилгани боис жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида бўлади ва у ерларнинг миллий таомларидан татиб кўриб, ўз таассуротлари акс этган видеолавҳаларни фолловерлари билан бўлишади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Машҳур фуд-блогер Чиноз балиқлари, Жиззах сомсаси ҳамда дунёдаги энг ширин қовун ва тарвузлар ҳақида (фото)