date
views 3 639

Ҳудудларда 365 та кичик меҳмонхона ва хостеллар қурилади

Ҳудудларда 365 та кичик меҳмонхона ва хостеллар қурилади
Вазирлар Маҳкамасининг 24.11.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида меҳмонхона бизнесини жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.

"Norma"нинг ёзишича, ижобий хорижий тажрибани, биринчи навбатда Туркия ва Корея тажрибасини ҳисобга олиб ишлаб чиқилган намунавий лойиҳалар бўйича қурилиш ишлари олиб борилади. Жами 2018–2019 йилларда сиғими 8–50 номерли 365та кичик меҳмонхона ва хостелларни қуриш режалаштирилмоқда. Ишлар Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бир қатор туман ва шаҳарларда амалга оширилади.

Қурилишга хорижий ва маҳаллий инвесторлар – тадбиркорларни жалб қилиш кўзланмоқда. Бунинг учун камида 5 та «жозибадор» ер участкаси ҳар ойда «E-IjroAuksion»га қўйилади. Бу ҳақда бизнес хабардор қилинади.

Ер ажратиш Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон аукцион орқали доимий фойдаланишга бериш тартиби тўғрисидаги низом қоидаларига мувофиқ амалга оширилади. Бироқ электрон аукцион истисно тариқасида янада қисқа – электрон савдо майдончасида амалга ошириладиган барча тартиботлар билан бирга 10 кундан ошмаган муддатда ўтказилади.

Меҳмонхоналар ҳудудига муҳандислик-коммуникация тармоқларини тортиб келиш билан боғлиқ харажатлар маҳаллий бюджетлар ҳамда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади. Биноларни уларга бевосита улаш эса – инвесторлар ҳисобига. Қурилишнинг намунавий лойиҳалари инвесторлар – тадбиркорларга бепул асосда берилади.

Инвесторларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Республика ва ҳудудий ишчи гуруҳлар тузилди.

Ҳужжат 27.11.2018 йилдан кучга кирди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ҳудудларда 365 та кичик меҳмонхона ва хостеллар қурилади