09:56 / 02.12.2018
4 252

Энди республикамиз аэропортларида "сариқ йўлак" ва "кўк йўлак" ташкил этилади

Энди республикамиз аэропортларида "сариқ йўлак" ва "кўк йўлак" ташкил этилади
Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали нақд хорижий валютани олиб кириш ва чиқиш тартиби соддалаштирилди, улар томонидан товарларни олиб киришнинг божхона тўловлари ундирилмайдиган чекланган меъёрлари оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги “Божхона маъмурчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони асосида тизимда амалга ошириладиган ўзгаришлар тўғрисида ҳам ахборот берилди.

Фармон билан хавфларни автоматлаштирилган бошқариш тизими жорий этилади.

2018 йил 1 декабрдан бошлаб, «Сариқ йўлак», божхона декларацияси, ҳужжатлар ва маълумотларни текшириш бўйича божхона назорати шакллари хавф даражаси ўрта кўрсаткичга эга ёки тасодифий танловда аниқланган товар ва транспорт воситаларига нисбатан амалга оширилади.

«Қизил йўлак», божхона назорати шакллари хавф даражаси юқори кўрсаткичга эга ёки тасодифий танловда аниқланган товар ва транспорт воситаларига қўлланилади.

2019 йил 1 мартдан бошлаб, «яшил йўлак», хавф даражаси паст бўлган товар ва транспорт воситаларини чиқариб юбориш тўғрисидаги қарор қабул қилинганда, божхона назорати шакллари уларга нисбатан амалга оширилмайди;

«Кўк йўлак», хавф даражаси ўрта кўрсаткичга эга ёки тасодифий танлов асосида аниқланган товарларга нисбатан божхона назорати шакллари улар чиқариб юборилгандан сўнг амалга оширилади.

Шунингдек, Фармон билан барча товарларга нисбатан экспорт контрактларини давлат божхона органларида ҳисобга қўйиш борасидаги талаб бекор қилинди.

Кўрсатув давомида чет давлатдан автотранспорт воситалари олиб кириш тартиби, мева-сабзавотларнинг экспорти, чегара божхона постлари орқали товарларни олиб ўтиш нормалари ҳамда божхона органларига ишга кириш тартиби тўғрисида кўплаб саволлар келиб тушди ва тизим ходимлари томонидан батафсил жавоблар берилди.

Манба: Zarnews.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Энди республикамиз аэропортларида "сариқ йўлак" ва "кўк йўлак" ташкил этилади