Шахснинг судланганлик ҳолати қандай пайтларда тугалланади?

  • 4-12-2018, 18:18
  • 1 415
  • Ўзбекистон
  • Шахснинг судланганлик ҳолати қандай пайтларда тугалланади?
    Ўзбекистонда шахснинг судланганлик ҳолати қатор пайтларда тугалланади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги телеграм-канали хабар қилмоқда.

    Бундай ҳолатлар:

    шартли ҳукм қилинганларга нисбатан – синов муддати тугаган кундан бошлаб;

    мажбурий жамоат ишлари, хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмга жўнатиш тарзидаги жазоларини ўтаб чиққач;

    жарима жазоси ижро этилган кундан кейин, шунингдек муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки ахлоқ тузатиш ишлари жазолари ўталганидан кейин бир йил ўтгач;

    озодликни чеклаш жазоси ўталганидан кейин – икки йил ўтгач;

    беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин – тўрт йил ўтгач;

    беш йилдан ортиқ, лекин ўн йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин – етти йил ўтгач;

    ўн йилдан ортиқ, лекин ўн беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин – ўн йил ўтгач.

    » » Шахснинг судланганлик ҳолати қандай пайтларда тугалланади?