
Нефт экспортчи давлатлари ташкилоти (ОПЕК) 7 декабрь куни кузатувчи мақомини олган давлатлар рўйхатини кенгайтирган. Уларнинг ичида Ўзбекистон ҳам бор, дея хабар берди "Турон24" ахборот агентлиги.
7 декабрь куни ОПЕК йиғилиши бўлиб ўтган. Унда ОПЕК конференцияси раиси, БАА энергетика вазири Суҳайл ал-Мазруи ОПЕК кузатувчилари қаторига Ўзбекистон, ЖАР, Африка нефт саноати ассоциацияси қўшилганини айтган.
"Мен янги ишлаб чиқарувчиларни "ОПЕК эмас", балки кузатувчи мақомидаги давлатлар дея атаган бўлардим", деган ал-Мазруи.
ОПЕК 1960 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирги кунда ташкилот қазиб олинган барча нефтнинг 80 фоизини назорат қилади. ОПЕК таркибига 15 та давлат киради: Жазоир, Ангола, Венесуэла, Габон, Ироқ, Эрон, Қатар, Конго республикаси, Кувайт, Ливия, Нигерия, БАА, Саудия Арабистони, Эквадор, Экваториал Гвинея. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар