Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонни ўзгартирган ислоҳотлар ҳақида очиқ гапирди

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонни ўзгартирган ислоҳотлар ҳақида очиқ гапирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат Мустақиллигининг 35 йиллик байрам тантаналаридаги тарихий нутқида мамлакатни тубдан ўзгартирган ислоҳотлар моҳияти, инсон ҳуқуқлари, сиёсий ирода ва халқаро майдонда эришилган натижалар ҳақида тўхталиб ўтди. Давлат раҳбарининг таъкидлашича, Мустақилликнинг бош мезони — ҳар бир фуқаронинг қадр-қиммати ва эркин турмуш тарзида намоён бўлади.

«Биз ислоҳотларни бошлаган биринчи кунларданоқ халқнинг қалбига қулоқ солдик, аҳолининг дардига дармон бўлишни мақсад қилдик. “Инсон қадри учун!” деган ғоя давлат сиёсатининг бош марказига айланди», — дея қайд этди Президент.

Йиллар давомида қийнаган тизимли муаммоларга барҳам берилди

Президент ўз нутқида ўтмишда халқни йиллар давомида қийнаб келган оғир ижтимоий тўсиқлар тўлиқ бартараф этилганига урғу берди:

  • «Пахта қуллиги» ва мажбурий меҳнат: Болалар меҳнати ва мажбурий теримга бутунлай чек қўйилди;

  • Эски маъмурий чекловлар: Одамлар ҳаётини мураккаблаштирган «прописка» тизими ҳамда валюта «конвертацияси чеклови» тарихга айланди;

  • Халқ ишончининг қайтиши: «Энг асосийси, фуқароларимиз юрагидаги қўрқув ва ҳадик ўрнини ишонч ва хотиржамлик эгаллади. Кейинги ўн йил давомида тинимсиз изландик ва қаттиқ меҳнат қилдик», — деди давлат раҳбари.

Чегаралар очилиши ва халқаро индексда 80 поғоналик сакраш

Мамлакатнинг ташқи ва ички иқтисодий сиёсатида мисли кўрилмаган очиқлик фалсафаси намоён бўлди:

  • Қўшнилар билан дўстлик ва чегаралар: Мураккаб чегара муаммолари дипломатик йўл билан ҳал қилиниб, минтақа давлатлари билан яқин ҳамкорлик ўрнатилди;

  • Иқтисодий эркинлик: Валюта, солиқ, божхона ва инвестиция соҳаларидаги туб ўзгаришлар туфайли Ўзбекистон жаҳоннинг «Иқтисодий эркинлик индекси»да ўз ўрнини 80 поғонага яхшилади;

  • Янги мақом: Мамлакат дунё бўйича «иқтисодиёти мўътадил эркин» давлатлар сафидан мустаҳкам ўрин эгаллади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар