14:10 / 12.12.2018
3 636

Ўзбекистон банкларидаги олтин ва кумуш тангалар қолдиғи (инфографика)

Ўзбекистон банкларидаги олтин ва кумуш тангалар қолдиғи (инфографика)
Ўзбекистон Марказий банки эсдалик олтин ва кумуш тангаларнинг банк филиалларидаги қолдиғи бўйича маълумот берди.

2018 йил 11 декабрь ҳолатига Ўзбекистон банкларидаги олтин ва кумуш тангалар қолдиғи мос равишда 738 ҳамда 2920 донани ташкил этди.

Бундан кўриниб турибдики, ўтган бир ҳафта давомида 139 дона олтин ва 1002 дона кумуш танга сотилган. 4 декабрь ҳолатига Ўзбекистон банкларидаги олтин ва кумуш тангалар қолдиғи мос равишда 877 ва 3922 донани ташкил этган.

Фото: Марказий банк

Фото: Марказий банк
Сотувга жами 1900 дона олтин ҳамда 6900 дона кумуш эсдалик тангалари қўйилганди.

Сотувга 1994-2009 йилларда зарб этилган, 2 хил олтин ҳамда 14 хил кумуш эсдалик тангалари қўйилган бўлиб, уларнинг асиллик даражаси 999,9 ҳамда оғирлиги 31,1 граммдан иборат. Эсдалик тангасининг оғирлиги, ишлаб чиқариш хусусиятларидан келиб чиқиб, кўрсатилган параметрлардан 0,01 граммга фарқ қилиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон банкларидаги олтин ва кумуш тангалар қолдиғи (инфографика)