14:58 / 20.12.2018
3 900

Алишер Усмонов Ўзбекистондаги хусусийлаштириш ҳақида ўз фикрини билдирди

Алишер Усмонов Ўзбекистондаги хусусийлаштириш ҳақида ўз фикрини билдирди
Асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмонов Россиянинг Forbes нашрига интервью берди. Унда тадбиркор Ўзбекистондаги роли, Шавкат Мирзиёевга бўлган муносабати ва келажакка оид режалари ҳақида гапирди.

Ўзбекистондаги хусусийлаштириш

«У [хусусийлаштириш] бўлган, бироқ жуда расмий эди. Аслида, ҳамма нарса давлатнинг қўлида қолган. У ерда [Ўзбекистонда] совет иттифоқи Давлат режасига асосланган квазикапиталистик тизим мавжуд эди. Бундай меросни олган янги президент, ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий жиҳатдан кескин ўзгаришлар йўлига қадам қўйди.

Сиёсатда ютуқлар ёки муваффақиятсизликлар жуда тез аниқланади - Ўзбекистоннинг сиёсатдаги муваффақияти аниқ кўринмоқда, уларни бутун дунё тан олди. Сиёсий маҳбуслар озод қилинди, мамлакат анча очиқ бўлди, сайёҳлар оқими сезиларли даражада ошди.

Иқтисодиётда жуда эҳтиёткорлик билан кетиш керак, у текис йўл эмас, узоқ вақт давомида қийшиқ кўзгулар подшоҳлигида яшади. Бу ерда халқ фаровонлигини ошириш учун жуда эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилиш керак, иқтисодиётни нормал йўналишга ўзгартириш лозим, у ерда рақобат ва қаердадир давлат иштирок этиши керак бўлади, лекин хусусий инвестициялар, биринчи навбатда, хорижий сармоялар иқтисодий тараққиётни таъминлайди», - деди Алишер Усмонов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Алишер Усмонов Ўзбекистондаги хусусийлаштириш ҳақида ўз фикрини билдирди