
Яқин келажакда Ўзбекистон яна 22 давлат учун визасиз режим жорий этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Кun.uz» хабар берди.
«Ҳужжат лойиҳаси бор, у ҳозирги вақтда муҳокама ҳамда мувофиқлаштириш жараёнида турибди. Унга кўра, визасиз давлатлар сони 22 тага ошиши керак, яъни ҳозирги 18 та давлатдан рўйхат 40 тагача кўпайиши лозим. Табиийки, буни фақатгина Туризм бўйича давлат қўмитаси ҳал қилмайди. Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа идоралар йўналиши бўйича мувофиқлаштирув давом этмоқда», - деди Туризм бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи Улуғбек Қосимхўжаев.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 10 ойида Ўзбекистонга келган хорижий фуқаролар сони ўтган йилги кўрсаткичлардан 2 баробар ошиб, қарийб 4,4 миллион кишини ташкил этди. 2018 йилда 9 та мамлакат фуқаролари учун жорий этилган визасиз режим бунда катта ўрин тутди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.