14:20 / 28.01.2019
6 614

Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилди

Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилди
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Ўзбекистон Республикасида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ташкил этилган. Янги вазирлик таркибига Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Ташқи савдо вазирлиги қўшилган.

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2019 йил 28 январдаги фармони билан Сардор Ўктамович Умурзоқов Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазири этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ташқи савдо вазири сифатида ишлаб келган Жамшид Хўжаев қишлоқ хўжалиги вазири лавозимини эгаллагани хабар берилганди.

Бундан ташқари, бош вазир ўринбосари —Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси — Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари комплексининг раҳбари Суҳроб Холмуродов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилди