
Ўзбекистон Республикаси президенти “Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузурида:
- Идоралараро божхона-тариф кенгашини тугатган ҳолда Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгаши;
- чет эл инвесторларини маълумотлар билан таъминлаш ва ҳуқуқий кўмак бериш, шунингдек, юзага келган муаммоларни ҳал этиш, зарурий ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича уларга хизмат кўрсатиш учун Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги;
- маҳаллий хомашё негизида юқори қўшилган қийматли рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун илғор хорижий технологияларни излаб топиш, жалб қилиш ва жорий этишга, илмий ишланмаларни экспертиза қилиш, уларнинг миқёсини кенгайтириш ва тижоратлаштиришнинг самарали тизимини яратиш, илғор технологияларни ишлаб чиқувчи ва жорий этувчи корхоналарга давлат томонидан кўмак бериш механизмларини шакллантириш мақсадида Технологик ривожланиш агентлиги ташкил этилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг