
21 февраль куни пойтахтдаги «Hyatt Regency Tashkent» меҳмонхонасида Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари Бош штаб бошлиқларининг навбатдаги анжумани бошланди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда.
Унда Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов нутқ сўзлади.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
«Барчага маълумки, Ўзбекистон Республикаси тинчлик сиёсатини олиб бормоқда. Унинг мудофаа соҳасидаги асосий мақсадлари қуйидагилар бўлиб қолади:
- давлат мустақиллиги, суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва конституциявий тузумни ҳимоя қилиш;
- давлатнинг ҳарбий хавфсизлигини таъминлаш;
- халқаро, минтақавий ҳамкорликни, хавфсизлик, барқарорлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш.
Шу нуқтаи назардан, биз томондан минтақада тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашда ички ҳамда ташқи таҳдидларга йўл қўймаслик, бунинг олдини олиш мақсадида Марказий ва Жанубий Осиёнинг барча давлатлари билан ўзаро тушуниш, конструктив ҳамкорлик бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хорижий ҳамкорлар билан мудофаа соҳасидаги алоқалар ҳар томонлама кенгаймоқда.
Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизлигининг узоқ муддатли манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ва минтақада барқарорликни таъминлаш мақсадида манфаатдор давлатлар билан стратегик ҳамкорлик алоқалари ўрнатилмоқда, қўллаб-қувватланмоқда.
Биз барча давлатлар билан Афғонистонда тинчлик, биринчи навбатда, хотиржамликни таъминлаш учун стратегик алоқаларни ҳар томонлама ривожлантиришга тайёрмиз», - деди Баҳодир Қурбонов. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар