
Дунёда гендер тенглигига эриша олган фақатгина олтита давлат бор, дейилади Жаҳон банкининг «Аёллар, бизнес ва қонун - 2019» тадқиқотида. Бу Бельгия, Дания, Франция, Латвия, Люксембург ва Швеция.
Австрия, Канада, Эстония, Финляндия, Греция, Ирландия, Португалия, Испания ҳамда Буюк Британия деярли 100 балл тўплаган (барчасида 97,5дан). Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Судан, Эрон ва Қатарда энг ёмон кўрсаткичлар - 32 дан кам.
Ўзбекистон 70,6 балл тўплади. Гватемала ва Конгода ҳам тахминан шунча. Тадқиқотда номи келтирилган собиқ СССР давлатлари орасида Ўзбекистон сўнгги ўринда, ушбу кўрсатгич бўйича - Литва 93,7 балл, Тожикистон - 81,8 балл, Грузия - 79,3 балл, Украина, Озарбойжон ва Беларусь - 78,7 балл, Қирғизистон - 76,8 балл, Қозоғистон ва Арманистон - 75,6 балл, Россия - 73,1 баллга эга.
187 мамлакат рўйхатга киритилган. Экспертлар уларнинг қонунчилик базасини баҳолашди, мезонлар сифатида сўнгги 10 йил ичида киритилган, аёллар ҳуқуқларига у ёки бу тарзда таъсир қилган ўзгаришлардан фойдаланилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар