Жорий йилнинг 19-февраль куни Қашқадарё вилояти Косон туманидаги 34-умумий ўрта таълим мактабида ўқувчилар мажбурий меҳнатга жалб қилинди. Бу ҳақда «Фаровон» маҳалла фуқаролар йиғинида ижодий сафарда бўлган «Nasafnews.uz» нашри мухбири хабар бермоқда.
Мухбиримиз берган маълумотларга кўра, 34-мактабнинг хўжалик мудири вояга етмаган мактаб ўқувчиларини дарс вақтида мажбурий меҳнат ишларига сафарбар этган. Ўқувчилар мактаб ҳудудида жойлашган ариқни тозалаш ишларини бажаришган.
Воқеага гувоҳ бўлган мухбиримиз мактаб жамоасидан вазият бўйича изоҳ сўрашга ҳаракат қилган. Лекин масъуллардан аниқ жавобни ололмагач йиғилиш учун туман марказига кетган мактаб раҳбари Асқар Примовни огоҳлантирган.
Вазиятдан хабар топган директор мактабда илгари таҳсил олган журналист, айни пайтда Қашқадарё телерадиоканали мухбири Ҳусниддин Илёсовга боғланиб, ҳолатни яширишга ҳаракат қилган. Ўз навбатида, Ҳусниддин Илёсов мухбиримизга қўнғироқ қилиб мана шу ҳудуд депутатлигини, қолаверса мактаб қурилишида «жонбозлик» кўрсатганлигини «қистириб» ўтиб бу ҳолатга кўз юмишини сўраган.
Бугун вилоятимиздаги мактабларда тез-тез учраб турадиган вояга етмаган болаларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатлари бўйича Қашқадарё вилоят халқ таълими бошқармаси нима дейди?…
Дилшод НАБИЕВ
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди