17:37 / 08.03.2019
4 244

Молия вазирлигида янги лавозим ва бошқарма ташкил этилади

Молия вазирлигида янги лавозим ва бошқарма ташкил этилади
Ўзбекистон Республикаси президенти “Халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилашга оид чора-тадбирларни тизимлаштириш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Фармон билан устувор халқаро рейтинг ва индексларни комплекс равишда кўриб чиқиш ва яхшилаш борасида ижро самарадорлигини ошириш ҳамда мутасадди вазирлик ва идоралар томонидан олиб борилаётган тегишли чора-тадбирларни тизимли мувофиқлаштириш лозимлигини инобатга олган ҳолда:

Устувор халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлашни мувофиқлаштириш бўйича комиссия тузилди;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тузилмасига халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича масъул бўлган Ўзбекистон Республикаси молия вазири ўринбосари лавозими киритилди;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тузилмасида бошқарув ходимларининг сони қўшимча 10 та штат бирлигидан иборат Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бошқармаси ташкил этилади ва юқори малакали кадрлар билан тўлдирилиши таъминланади.

Белгилаб қуйилишича:

а) Комиссия халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилаш бўйича ишларни амалга ошириш доирасида:
- ҳар ойда камида бир маротаба йиғилади;
- мутасадди вазирлик ва идоралар томонидан мақсадли кўрсаткичларга эришиш учун устувор йўналишларни белгилаб беради ва амалга оширилаётган ишларни мувофиқлаштириб боради;
- тегишли қарорлар қабул қилади ва уларнинг ижросини вазирлик ҳамда идоралар томонидан сифатли ва тўлиқ бажарилишини таъминлайди, шунингдек, уларнинг ойлик ҳисоботларини эшитади;
- Ўзбекистон Республикаси Президентига амалга оширилган ишлар юзасидан ҳар ойда камида бир маротаба ҳисобот тақдим этади;

б) молия вазири ўринбосари:
- халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилаш борасида мутасадди вазирлик ва идораларнинг мувофиқлаштирилган ўзаро ҳамкорлигини, уларга юклатилган вазифаларни самарали ва сифатли бажариш учун услубий ва консультатив ёрдам кўрсатишни таъминлайди;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг йиғилишларида, шу жумладан, Раёсат мажлисларида, мутасадди вазирлик ва идоралар томонидан халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар аҳволини танқидий кўриб чиқиш бўйича таклифлар беради;

в) Бошқарма Комиссия ишчи органи бўлиб, мутасадди вазирлик ва идораларнинг халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш фаолиятини самарали ташкил этади ва зарур маълумотларни умумлаштиради, бу борада қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

мутасадди вазирлик ва идоралардан зарур бўлган маълумотларни сўраб олади, амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг натижадорлиги юзасидан ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлайди ва Комиссияга тақдим қилади;

халқаро рейтинг ва индексларни эълон қилувчи ташкилотлар, рейтинг агентликлари, маҳаллий ҳамда халқаро эксперт, консультант ва мутахассислар билан тўғридан-тўғри ишлайди, шу жумладан, уларни республикага таклиф қилади ва олиб борилаётган ислоҳотлар кўлами билан яқиндан таништиради, чет элда соҳага оид тадбирларда мутахассислар иштирокини, давра суҳбатлари, халқаро форум ва конференцияларни ташкиллаштириб боради;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Халқаро рейтинглар билан ишлаш ва “Электрон ҳукумат” тизимини жорий этиш ишларини мувофиқлаштириш шўъбаси билан устувор халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилаш учун комплекс чора-тадбирларни белгилаш юзасидан яқиндан ҳамкорлик қилади;

тегишли таклифларни ишлаб чиқади ҳамда уларни кўриб чиқиш учун Комиссияга киритади;

г) халқаро рейтинг ва индексларнинг маълумот базаларидан фойдаланиш, зарур ахборот материалларини олиш, ушбу рейтинг ва индекслардаги Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилаш бўйича халқаро рейтинг агентликлари ҳамда халқаро эксперт, консультант ва мутахассисларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Молия вазирлигида янги лавозим ва бошқарма ташкил этилади