22:30 / 11.03.2019
5 099

Энди Uzcard пластик карточкалари орқали валюта олиш имконияти пайдо бўлади

Энди Uzcard пластик карточкалари орқали валюта олиш имконияти пайдо бўлади
Ягона умумреспублика процессинг маркази ҳамда UnionPay International ўртасида кобейджинг карталар чиқарилишига тегишли шартнома имзоланди. Келишув марказимиз вакилларининг Хитой Республикасига ташрифи доирасида амалга оширилди, деб хабар бермоқда марказ ахборот хизмати.

«Uzcard ва UnionPay International келишувнинг асосий мақсадларидан бири кобейджинг карталар ишлаб чиқарилишига аъзо бўлган банкни аниқлаш бўлиб, унга кўра, Aloqabank томонидан UnionPay International халқаро тўлов тизимини қўллаб-қувватловчи илк кобейджинг карталари чиқарилиши белгилаб ўтилди», —​ дейилади ахборотда.

Бундан аввал, Ўзбекистон ҳудудида 1 июлдан бошлаб кобейджинг карталари ишлаб чиқарилишини эълон қилганди.

Икки компания ўртасида имзоланган келишувга биноан эндиликда икки тўлов тизимларига хизмат кўрсатувчи кобейджинг карталари UzCard ягона тўлов тизимида мамлакатимиз ҳудудида ҳам хизмат кўрсатади, ҳам унинг ташқарисида UnionPay International тўлов тизими доирасида тўловларни қабул қилиши назарда тутилган.

Маълум қилинишича, марказ мутахассислари томонидан барча POS-терминалларнинг дастурий таъминотини қайта ўрнатиш юзасидан ишлар олиб борилмоқда. Демак, яқин кунларда барча POS-терминаллар UnionPay International халқаро карталарини ҳам қабул қилишни бошлайди.

«Бугунги кунга келиб, UzCard пластик картасини қабул қилувчи барча банкоматлар сертификациядан ўтиб, UnionPay карталарига хизмат кўрсатишга тайёрланмоқда», — дейди марказ вакили.

Бундан ташқари, марказ бош директори Аҳрор Маҳмудов​нинг таъкидлашича, шу билан тез орада конвертацияга эҳтиёж қолмайди. Чунки, Uzcard карточкалари орқали бемалол валюта ечиб олиш имконияти пайдо бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Энди Uzcard пластик карточкалари орқали валюта олиш имконияти пайдо бўлади