09:20 / 13.03.2019
3 810

Ўзбекистон Швейцария поезд ва электричкаларини сотиб олaди

Ўзбекистон Швейцария поезд ва электричкаларини сотиб олaди
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятида Швейцариянинг Stadler компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” матбуот хизмати хабар қилди.

Учрашувда вагонсозлик йўналиши бўйича икки томонлама алоқаларни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Жумладан, Ўзбекистонда йўловчи вагонлари ишлаб чиқариш ҳудуддини ташкил этиш, Марказий Осиё бўйича экспортни йўлга қўйиш каби бир қатор истиқболли лойиҳалар муҳокамаси бўлди.

“Тадбирда ўзбекистонлик мутахассислар томонидан Stadler компаниясининг замонавий техника ва технологияларини саноат корхоналарида жорий этиш, электровознинг асосий тортиш тизими, бутловчи қисмларини мамлакатимизга етказиб бериш борасида таклифлар билдирилди. Йиғилишда Швейцарияда тайёрланган замонавий метро поездлари ва электричкалар ҳаракатини Ўзбекистонда жорий этиш борасида ҳам сўз борди”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, учрашув сўнггида икки томонлама манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувга ҳам эришилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон Швейцария поезд ва электричкаларини сотиб олaди