3 516
Шавкат Мирзиёев иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар учун StrategEast мукофотига сазовор бўлди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотлар учун StrategEast Америка маркази мукофотига сазовор бўлди. Бу ҳақда Марказнинг Британия парламентидаги тақдимотида эълон қилинган.
Президент Мирзиёев иқтисодиётни либераллаштириш ва Ўзбекистондаги инвестицион муҳитни яхшилаш бўйича ишлари учун StrategEast Award мукофотига сазовор бўлди. Бундан ташқари, Мирзиёевнинг чегараолди зиддиятларини бартараф этиш ва қўшни давлатлар билан алоқаларни мустаҳкамлашдаги ҳиссаси қайд этилди.
StrategEast Westernization Award мукофоти ҳар йили собиқ совет иттифоқи давлатларини модернизация қилиш, шунингдек, минтақа мамлакатларининг иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳаётини ривожлантиришга қўшилган ҳисса учун берилади.
Ўтган йили АҚШнинг StrategEast стратегик маркази собиқ совет иттифоқи давлатларининг ғарблашув даражаси бўйича рейтингни тузди. Тадқиқот муаллифлари Россиядан ташқари 14 мамлакатдаги сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий ва маданий соҳаларни баҳолашди.
Тадқиқот муаллифлари жамият сиёсий ривожланишнинг ғарб моделлари, ҳуқуқий фаолият ва ҳаёт тарзини қабул қиладиган ўзгаришларни ғарблашув деб атаган.
Рейтинг тузувчилари фикрича, Болтиқбўйи давлатлари энг ғарблашган саналади. Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон энг «ғарблашмаган» деб топилди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди