10:57 / 16.03.2019
4 646

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал ва Фуқаролик кодексларига ўзгартиришлар киритилади

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал ва Фуқаролик кодексларига ўзгартиришлар киритилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал ва Фуқаролик кодексларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси жойлаштирилди.

Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексининг 305-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилиши мумкин:

305-модда. Мулкий зиённи қоплаш манбаи.

Ушбу Кодекс 304-моддасининг 1, 3, 4, 5 ва 6-бандларида кўрсатилган зиён мансабдор шахслари зарар етказган давлат органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан, 2-бандида кўрсатилган зиён Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан давлат бюджети ҳисобидан қопланади.

Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163-I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256-I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 991-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“Қонунга хилоф тарзда ҳукм этиш, қонунга хилоф тарзда жиноий жавобгарликка тортиш, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олишни ёки муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат олишни қонунга хилоф қўлланиш, қамоқ тариқасидаги маъмурий жазони қонунга хилоф тарзда бериш натижасида фуқарога етказилган зарар суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура органлари ва суднинг мансабдор шахслари айбидан қатъи назар, қонунда белгиланган тартибда мазкур давлат органлари томонидан бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ҳисобидан тўла ҳажмда қопланади, ушбу сумма кейинчалик айбдор шахсдан ундириб олинади.”.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал ва Фуқаролик кодексларига ўзгартиришлар киритилади