11:09 / 27.03.2019
3 079

Ўзбекистонда туристик йўлланма (ваучер)нинг намунавий шакли тасдиқланди

Ўзбекистонда туристик йўлланма (ваучер)нинг намунавий шакли тасдиқланди
Ўзбекистонда туристик йўлланма — ваучернинг намунавий шакли ва уни тўлдириш тартиби белгиланди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш қўмитаси маълум қилди.

Мазкур йўлланма (ваучер) туристнинг (туристлар гуруҳи) саёҳат таркибига киритилган ва тадбиркорлик субъекти томонидан кўрсатиладиган хизматларни (жойлаштириш, овқатланиш, экскурсия, транспорт хизматлари ва бошқалар) тўланганлиги ва турист (туристлар гуруҳи)нинг ушбу хизматлардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.

Эндиликда туризм фаолияти субъектлари томонидан туристик-экскурсия хизматлари жумласига сафар таркибида назарда тутилган туристик хизматларни кўрсатувчи субъектларга тасдиқланган намунавий шакл бўйича ваучер берилиши мумкин.

Қўшимча маълумот сифатида эслатиб ўтамиз:

1. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 208 моддаси 15 бандига мувофиқ туристик-экскурсия хизматлари жумласига сафар таркибида назарда тутилган туристик хизматлар кўрсатиш учун йўлланманинг (ваучернинг) қийматига киритилган барча туристик-экскурсия хизматларини реализация қилиш оборотлари қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги «Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3514-сон Қарорининг 8-бандига мувофиқ, жисмоний шахсларнинг солиққа тортиладиган даромадлари Ўзбекистон Республикаси бўйлаб туристик йўлланмалар (ваучер)ни туризм соҳасида фаолият кўрсатиш бўйича литсензияга эга бўлган субъектлардан сотиб олишга йўналтирилган харажатлар суммасига камайтирилади.

Ваучернинг намунавий шаклини қуйидаги ҳавола орқали юклаб олиш мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда туристик йўлланма (ваучер)нинг намунавий шакли тасдиқланди