09:30 / 29.03.2019
3 532

Президентнинг БААга ташрифи натижалари бўйича бош вазир ўринбосари Элёр Ғаниев маълумот берди

Президентнинг БААга ташрифи натижалари бўйича бош вазир ўринбосари Элёр Ғаниев маълумот берди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БААга ташрифи доирасида энергетика соҳасида қатор келишувларга эришилган. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Элёр Ғаниев «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Ахборот» дастурида маълумот берди.

«Шуни айтиш керакки, Бирлашган Араб Амирликларида президентимизни энг қадрдон дўст сифатида қабул қилишди. Барча музокаралар дўстона ва ўта илиқ муҳитда бўлиб ўтди. Амирликлар раҳбарлари Ўзбекистон билан ҳамкорликка астойдил интилмоқда.

Ишонч билан айтиш мумкинки, президентимизнинг Бирлашган Араб Амирликларига ташрифи жуда муваффақиятли ва самарали бўлди. Ташриф якунларига кўра, 10 миллиард 675 миллион долларлик бир қатор лойиҳалар бўйича салмоқли ҳужжатлар тўплами имзоланди.

Бу лойиҳалар диверсификация қилинган: манзили, мақсади, маблағи, вақти аниқ. Мисол учун, нефть-газ соҳасини оладиган бўлсак, бу борадаги лойиҳалар геологик-қидирувдан тортиб, қазиб олиш ва чуқур қайта ишлаш жараёнларини ўз ичига олади. Энергетика соҳасида эса нафақат анъанавий иссиқлик электр энергияси, балки тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш орқали, энергетика йўналишидаги бошқа ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш кўзда тутилган. Бу Mubadala Utilities компанияси билан ҳамкорликда рўёбга чиқарилади.

Шунингдек, муқобил энергетика соҳаси, хусусан, шамол, қуёш энергияси бўйича ҳам аниқ ишлар бажарилади. Умуман, БАА билан ҳамкорлик кўплаб йўналишларни қамраб олган.

Менинг фикримча, муҳтарам президентимиз ташрифи якунлари бўйича максимал натижаларга эриша олдик. Гап фақат лойиҳа ва келишувлар миқдорида эмас, балки уларнинг сифати ҳақида ҳам бормоқда.

Яъни, Бирлашган Араб амирликларининг Mubadala Utilities, Mubadala Petroleum, Masdar ва бошқа компаниялари билан ҳамкорлик орқали биз Ўзбекистонга энг замонавий технологияларни жалб этмоқдамиз. Ташриф якунлари бўйича биз бу мамлакатнинг энергетика соҳасидаги энг етакчи компанияси бўлмиш Masdar билан Ўзбекистонда қуввати 500 мегаваттли шамол электростанцияси қуриш бўйича келишиб олдик. Шунингдек, биз қуёш энергетикаси бўйича бир қатор лойиҳаларни амалга оширишга келишдик. Бу лойиҳалар бўйича ишлар шу йилда бошланади», деган Элёр Ғаниев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Президентнинг БААга ташрифи натижалари бўйича бош вазир ўринбосари Элёр Ғаниев маълумот берди