14:17 / 08.04.2019
3 162

Ўзбекистонда юридик шахсларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари қисқартирилади

Ўзбекистонда юридик шахсларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари қисқартирилади
Ўзбекистонда юридик шахсларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари оптималлаштирилади. Бу ҳақда президент томонидан имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишда айтилган.

Ҳужжатда қайд этилишича, ўтказилган таҳлил Фуқаролик кодексининг амалдаги таҳрири мамлакатда тез ривожланаётган иқтисодий муносабатлар талабларига ва фуқаролик ҳуқуқи соҳасидаги халқаро стандартларга етарли даражада жавоб бера олмаслигини кўрсатмоқда.

Хусусан, Фуқаролик кодексида эскирган ҳуқуқий институтлар, шунингдек бозор иқтисодиётига асосланган ривожланган давлатлар ҳуқуқий тизимида мавжуд бўлмаган юридик шахсларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли сақланиб қолган.

Шу билан бирга, “тижорат таваккалчилиги”, “хўжалик юритувчи субъектлар тенглиги”, “адолатли компенсация”, ”шартномавий мажбуриятларни бажаришдан бош тортиш” каби анъанавий фуқаролик-ҳуқуқий институтлар мавжуд эмас.

Бундан ташқари, мамлакат бир-бирига ўхшаш ва бошқа ташкилий-ҳуқуқий шакллардаги қоидалар аралашмасидан ташкил топган юридик шахслар ташкилий-ҳуқуқий шакллари кўп. Масалан, қонунчиликда хусусий корхона ва унитар корхона таркибига бошқа иштирокчиларнинг кириши назарда тутилмаганлиги, уларнинг инвестиция жалб қила олмасликларига сабаб бўлади.

Шу сабабдан, юридик шахсларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари оптималлаштирилади, бир-бирига ўхшаш, шунингдек бозор муносабатларида оммалашмаган ташкилий-ҳуқуқий шакллари тугатилади.

Бундан олдин, ерга нисбатан хусусий мулкни ҳимоя қилиш механизмлари жорий этилиши хабар қилинганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда юридик шахсларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари қисқартирилади