
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 14 апрель куни давлат ташрифи билан Тошкентга келди.
Кўксарой қароргоҳида Қозоғистон президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтмоқда. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев шоҳсупага кўтарилдилар. Ҳар икки давлат мадҳияси янгради.
Тор ва кенгайтирилган таркибдаги музокараларда икки томонлама ва минтақавий ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилиниши, қатор муҳим икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
Қозоғистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросимиҚозоғистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими
Опубликовано Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev Воскресенье, 14 апреля 2019 г.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар