Қашқадарё вилояти Косон тумани «Бўлмас» қишлоқ фуқаролар йиғинида жойлашган 23-умумий ўрта таълим мактабининг 3 та ўқув биноси мавжуд бўлиб, бугунги кунда бу ўқув биноларида дарс жараёнларини ўтказиш ўта хавфли бўлиб қолган.
Сабаби бу ўқув бинолари 1 қаватдан иборат бўлиб, 1932 йил, 1980 йил ва 2002 йилда қурилган ва анчайин таъмирталаб ҳамда «хароба» ҳолатга келиб қолган.
Айрим синфхоналарни том қисмига тираб қўйилган устунлар ушлаб турибди. Агарда бу устунлар силжиб кетса, бино ўқувчиларнинг устига қулаб тушиш хавфи жуда юқори.
Бу борада Косон тумани ҳокими ва туман халқ таълими масъуллари ҳам хабардор. Аммо мактаб директорининг сўзларига кўра мактабда қурилиш ишлари кечиктирилмоқда.
Шунигдек, мактаб фойдаланишга яроқсизлиги тўғрисида Қашқадарё вилоят Қурилиш соҳаси ҳудудий назорат инспекциясининг ҳам техник хулосаси бор. Аммо муаммога ечим йўқ.
Тез кунларда мазкур муаммоларнинг ечими ҳақида тайёрланган мақолани ҳукмингизга ҳавола этамиз.
Дилшод НАБИЕВ
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда