09:56 / 25.04.2019
3 056

Шавкат Мирзиёев йил охирида Россияга ташриф буюради

Шавкат Мирзиёев йил охирида Россияга ташриф буюради
24 апрель куни Москвада Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг XX йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири Ботир Хўжаев ҳамда Россия Федерацияси иқтисодий ривожланиш вазири Максим Орешкин бошчилигида ўтказилди, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.

Максим Орешкиннинг маълум қилишича, сўнгги икки йилда Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 20 фоизга ўсди - бу МДҲ давлатлари орасидаги энг юқори кўрсаткичлардан бири.

«Бош вазирлар даражасида қўшма комиссия мавжуд, бизда бу дунёдаги фақатгина бир неча давлат билан амал қилади. Бош вазирлар учрашуви май ойи охирига режалаштирилган. Йил охирида эса Ўзбекистон президентининг Россияга ташрифини кутмоқдамиз», - деди Орешкин.

Шу билан бирга, Ўзбекистон иқтисодиёт ва саноат вазири Ботир Хўжаев Россия Федерацияси ва Ўзбекистон ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик мустаҳкамланаётгани ҳамда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ўсиб бораётганини таъкидлади. «Айниқса, шуни таъкидлашни истардимки, тайёр, қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш ҳажми ўсмоқда, сабаби бу россиялик ҳамкасбларимиз билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Улар ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар билан иш олиб борадиган компаниялардир, бу Россия бозорига юқори сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб беришни таъминлайди», - деди у.

Хўжаев, шунингдек, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги қўшма корхоналар сони ортиб бораётганини қайд этди - 2019 йил биринчи чорагида улар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 400тага кўпайган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев йил охирида Россияга ташриф буюради