Яйловлар тўғрисидаги қонун Президент томонидан имзоланди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги.
Қонунга мувофиқ, яйловлар чорва моллари учун озуқа бўлган ўсимликларнинг табиий қопламига эга ерлардир.
Тоғдаги яйловлар мавсумий бўлиб, улардан йилнинг фақат муайян вақтида фойдаланилади.
Яйловлардан фойдаланувчилар яйловлардан биргаликда фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш учун яйловлардан фойдаланувчилар бирлашмаларини ташкил этишга ҳақли.
Яйловлар доимий эгалик қилишга, ижарага ва вақтинча фойдаланишга ҳокимларнинг қарорига кўра берилиши мумкин.
Ўрмон фонди ерларида яйловлардан давлат ўрмон хўжалиги органларининг рухсатномаси бўйича фойдаланилади.
Яйловлардан фойдаланганлик учун ҳақ ер солиғи ёки ижара ҳақи тарзида ундирилади.
Яйловлардан фойдаланиш ҳуқуқи қуйидаги ҳолларда тугатилади:
- юридик шахс тугатилганда;
- жисмоний шахс вафот этганда;
- яйловлар берилган муддат тугаганда;
- бошқа мақсадда фойдаланилганда;
- оқилона фойдаланилмаганда;
- яйлов ерлари давлат ва жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйилганда;
- яйловлардан фойдаланишдан ихтиёрий равишда воз кечилганда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Куёв тўйига Apple Vision Pro кўзойнагини тақиб келди ва муҳокамаларга "кўмилди" (фото)
Франция ва Германия Украинада қурол ишлаб чиқарувчи завод қурмоқчи