09:55 / 24.05.2019
2 691

Марказий банк мобил иловалар орқали валюта сотиб олиш ҳажми кескин ошганини маълум қилди

Марказий банк мобил иловалар орқали валюта сотиб олиш ҳажми кескин ошганини маълум қилди
Марказий банк аҳоли томонидан тижорат банкларининг мобил иловалари орқали чет эл валютаси харид қилиниши тўғрисида маълумот берди.

Қайд этилишича, 2018 йилнинг апрель ойидан бошлаб жорий қилинган тижорат банкларининг мобил иловалари орқали чет эл валютасини жисмоний шахсларга сотиш (онлайн-конверсия) бўйича банк хизмати аҳоли ўртасида тобора оммабоплашиб бормоқда.

Чет эл валютасини масофадан туриб харид қилиш учун маҳаллий банкда очилган халқаро тўлов картаси ҳамда банкнинг тегишли мобил иловасини ўрнатиш имкониятини берувчи смартфонга эга бўлиш кифоя.

Ушбу хизмат туридан фойдаланишда мижозлар банкка ташриф буюрмасдан куну-тун валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш имкониятининг мавжудлиги сабабли ҳам оммавийлашмоқда.

2018 йил ва 2019 йилнинг 4 ойи ичида жисмоний шахслар томонидан 1,2 млрд. доллар миқдорида чет эл валютаси харид қилинган бўлса, шундан 432,3 млн. долл. ёки 36 фоизи онлайн-конверсия ҳиссасига тўғри келмоқда. Умуман олганда, 2018 йилнинг апрелидан 2019 йилнинг апрелигача онлайн-конверсия хизматининг жами жисмоний шахсларга сотилган валютадаги ҳар ойлик улуши 9 фоиздан 63 фоизгача етди. Бунда, жами харид миқдоридаги онлайн-конверсия улушининг кескин ўсиши асосан жорий йилнинг январь ойидан бошлаб кузатилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Марказий банк мобил иловалар орқали валюта сотиб олиш ҳажми кескин ошганини маълум қилди