date
views 3 106

Медведев: "Ўзбекистон билан товар айирбошлаш ҳажми 10 млрд долларга етказилади"

Медведев: "Ўзбекистон билан товар айирбошлаш ҳажми 10 млрд долларга етказилади"
Россия бош вазири Дмитрий Медведевнинг айтишича, яқин вақт ичида Ўзбекистон билан икки томонлама савдо ҳажми 10 млрд долларгача етказилади. У бу ҳақда ҳукуматлар раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг биринчи йиғилишида айтди.

"Айтиб ўтганимдек, савдо айланмаси 20-25%га ошди, 4,5 млрд долларга етди", - деди у.
Медведевнинг айтишича, бу МДҲ давлатлари орасидаги энг юқори кўрсаткичлардан биридир.

"Ижобий ўсиш бу йил ҳам сақланб қолади, шу боис савдо айланмасини 10 млрд долларлик кўрсаткичга олиб чиқиш вазифаси қўйилган", - деди Россия бош вазири.

Эслатиб ўтамиз, Бугун, 30 май куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Дмитрий Медведевни қабул қилди. Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабарига кўра, учрашувда ўзаро алоқалар ва алмашинувлар фаоллашгани алоҳида таъкидланди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Медведев: "Ўзбекистон билан товар айирбошлаш ҳажми 10 млрд долларга етказилади"